10.03.2017 01:15
5954
Теглар
«Арсенал» раҳбарияти Венгернинг келажаги бўйича баёнот берди

«Арсенал» расмий сайтида клуб президенти Чипс Кесвикнинг жамоа бош мураббийи Арсен Венгернинг келажаги борасидаги баёноти пайдо бўлди. Франциялик мутахассиснинг жамоа билан амалдаги шартномаси муддати шу йилнинг ёзига қадар тузилган ва ҳалигача узайтирилмаган.

«Биз Венгер билан боғлиқ норозиликлар ҳақида хабардормиз ва турли мунозаралар бўлиб ўтаётганини тушунамиз. Биз мухлислар вазият бўйича турли фикрларини билдиришга ҳақли деб биламиз, аммо биз ҳамиша бу буюк клубни истиқболдаги манфаатларни назарда тутган ҳолда бошқарамиз.

Арсенда мавсум охирига қадар амалда бўладиган шартнома мавжуд. Қарорлар ҳамфикрликда қабул қилинади. Қолган гаплар кейинроқ, вақти келганида маълум қилинади», деган Кесвик.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар