18.08.2020 20:13
4812
Жо Ҳарт «Тоттенҳэм»га ўтди

«Тоттенҳэм» клуби расмий сайти англиялик дарвозабон Жо Ҳарт билан шартнома имзоланганлигини эълон қилди.

33 ёшли дарвозабон Лондон клуби билан 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. Ҳарт Моуриньо бошқарувидаги жамоага эркин агент сифатида келиб қўшилди.

Англия миллий жамоаси собиқ дарвозабони 2018 йилдан буён «Бёрнли» сафида тўп суриб, ёзда шартномаси ниҳоясига етгани боис клубни тарк этганди. 

Эслатиб ўтамиз, Ҳарт 2006 йилдан 2018 йилга қадар «Манчестер Сити» сафида фаолият юритиб, икки карра Англия чемпионлиги, мамлакат кубоги, лига кубоги ва Англия Суперкубогини қўлга киритган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар