08.01.2024 22:08
1026
Теглар
Жавоҳир Илёсов — ОКМК футболчиси

ОКМК клуби янги мавсум олдидан дастлабки трансферини эълон қилди.

Ўтган мавсумни «Қизилқум»да ўтказган дарвозабон Жавоҳир Илёсов Олмалиқ клуби сафига ўтди. ОКМК ва футболчи ўртасида 2 йиллик шартнома имзоланган.

«Машъал» футбол клуби тарбияланувчиси ҳисобланган Жавоҳир Илёсов 1994 йил 6 февраль санасида Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида таваллуд топган. Фаолияти давомида Муборакнинг «Машъал», Бекободнинг «Металлург», Тошкентнинг  «Локомотив» ва Навоийнинг «Қизилқум» жамолари шарафини ҳимоя қилган маҳоратли дарвозабон янги мавсумдан эътиборан ОКМК сафида ҳаракат қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар