08.02.2024 21:33
1217
Теглар
Ҳусниддин Ғофуров – «Динамо» футболчиси

«Динамо» жамоаси Суперлига янги мавсуми олдидан таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

Самарқандликлар сафида БААдаги йиғинда иштирок этган ва ҳозирда Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинида қатнашаётган Ҳусниддин Ғофуров клуб билан бир йиллик шартномани имзолади.

29 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи ўтган мавсумни «Металлург» сафида ўтказиб, Суперлигада 17 ўйинда 4та голга муаллифлик қилди. Шунингдек, у фаолияти давомида Сербия клублари, «Пахтакор», «Локомотив», ОКМК, «Сурхон», «Нефтчи», «Сўғдиёна» жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар