05.04.2025 21:22
2412
Суперлига. «Нефтчи» мавсумдаги илк ғалабасини «Навбаҳор»га қарши ўйинда қўлга киритди

Суперлига 4-туридан ўрин олган «Нефтчи» - «Навбаҳор» учрашувида «йўлбарслар»нинг қўли баланд келди.

Фарғонадаги баҳсда мезбонларнинг голларини Тошмирзаев ва Марушич (дубл) киритди, меҳмонларнинг икки голига эса Аҳмедов ва Жиянов муаллифлик қилди.

Бу натижадан сўнг Виталий Левченко шогирдлари 6 очко билан 6-ўринга кўтарилиб олди. Наманганликлар эса 5 очко тўплаган ҳолда 7-поғонани банд этиб турибди.

Суперлига. 4-тур 

«Нефтчи» – «Навбаҳор» - 3:2

Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин.

Голлар: Билол Тошмирзаев 48, Зоран Марушич 63, 72 (дубл) - Азим Аҳмедов 30, Руслан Жиянов 49.

VAR: Найим Қосимов.

“Нефтчи”: 25.Элдорбек Суюнов, 5.Икромжон Алибоев, 7.Аброрбек Исмоилов, 8.Владимир Йовович, 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 20.Анваржон Ғофуров (с), 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 32.Зоран Марушич, 34.Фаррух Сайфиев, 77.Билолхон Тошмирзаев. 

“Навбаҳор”:  16.Шукрон Йўлдошев, 7.Азимжон Аҳмедов (с), 8.Шоҳмалик Комилов, 13.Бенжамин Тейди, 17.Русланбек Жиянов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 29.Аугусто Педро, 33.Сергей Карпович, 36.Гильерме Гедеш, 37.Алишер Одилов, 99.Игор Габриэл.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар