29.02.2024 21:22
7375
Теглар
Суперлига-2024. «Насаф», «Навбаҳор», «Нефтчи» – энг қимматбаҳо таркибга эга, «Олимпик»да энг арзон

Суперлига 2024 йилги мавсуми стартидан олдин Transfermarkt портали Ўзбекистон чемпионатининг энг қимматбаҳо жамоалари рўйхатини янгилади.

Унга кўра, янги мавсум олдидан бир қатор футболчилари билан хайрлашган «Пахтакор» бу борадаги карвонбошчиликни «Насаф»га топширган. Мавсум олдидан Қашқадарё вилояти ҳокими Мурод Азимов ва бош ҳомий «Шўртан газ кимё» комплекси томонидан Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги «Насаф» жамоаси олдига чемпионлик вазифаси қўйилгани эълон қилинганди. Жамоа шунга яраша таркибини кучайтиргач, Қарши клуби ўйинчиларнинг умумий нархи бўйича Суперлиганинг энг қиммат жамоасига айланди – 10,03 миллин евро.

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов «Навбаҳор» олдига бу йил фақат чемпионлик мақсади қўйилганини эълон қилганди, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ҳам «Нефтчи» Ўзбекистон чемпионатида ғолиблик учун ўйнаши кераклигини таъкидлаган. Мақсадга яраша водийнинг бу икки жамоаси ҳам таркибининг қиймати бўйича топ-3ликдан жой олган.

«Пахтакор» Фаррух Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Достон Турсунов, Санжар Қувватов сингари ўйинчилари билан хайрлашгач, жамоа таркиби баҳоси бўйича 4-ўринга тушди. Миржалол Қосимов мураббийлигидаги ОКМК эса бешликдан ўрин олган.

«Сурхон», «Динамо», «Сўғдиёна», «Бунёдкор», «Андижон» таркиби баҳоси бўйича ўнликдан жой олган бўлса, «Металлург», «Локомотив», «Қизилқум» ва «Олимпик» сўнгги тўртта ўринни банд этган.

Суперлига-2024 олдидан жамоалар умумий таркибининг трансфер қиймати билан танишинг (Transfermarkt талқини):

1. Насаф – 10,03 млн евро

2. Навбаҳор – 8,55 млн евро

3. Нефтчи – 8 млн евро

4. Пахтакор – 7,85 млн евро

5. ОКМК – 6,54 млн евро

6. Сурхон – 5,33 млн евро

7. Динамо – 4,81 млн евро

8. Сўғдиёна – 4,75 млн евро

9. Бунёдкор – 4,38 млн евро

10. Андижон – 4,28 млн евро

11. Металлург – 3,93 млн евро

12. Локомотив – 3,69 млн евро

13. Қизилқум – 3 млн евро

14. Олимпик – 2,96 млн евро.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар