11.12.2023 15:28
3873
«Спорт» телеканали клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини намойиш этади

Саудия Арабистонида ўтадиган 2023 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учрашувлари Ўзбекистонда ҳам намойиш этилади.

«Спорт» ТВ бош директори Зоҳид Каримовнинг «твиттер»даги саҳифасида маълум қилишича, Саудия Арабистонида ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари телеканал томонидан намойиш этилади.

Маълумот учун, турнир 11-22 декабр кунлари бўлиб ўтади. ЖЧ-2023да «Манчестер Сити» (Англия), «Флумененсе» (Бразилия), «Урава Редс» (Япония), «Ал-Аҳли» (Миср), «Леон» (Мексика), «Окленд Сити» (Янги Зеландия) ва Саудия чемпиони «Ал-Иттиҳод» қатнашади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар