21.12.2023 22:13
3089
Теглар
Расман: Умар Адҳамзода «Нефтчи»дан «Пахтакор»га трансфер қилинди

«Пахтакор» клубининг 2024 йилги мавсум учун дастлабки трансфери маълум бўлди.

Фарғонанинг «Нефтчи» клуби сафида 2023 йилнинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлган Умар Адҳамзода «Пахтакор»га трансфер қилинмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берган.

«Ёрқин ва ҳужумкор ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган моҳир ҳимоячи Умар Адҳамзода кейинги фаолиятини Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасида давом эттирадиган бўлди. Унинг «Нефтчи» билан амалдаги шартномаси ҳамда молиявий муаммоларни пойтахт клуби ўз маблағи ҳисобига ҳал этишга розилик билдирди ва якунда футболчи «Пахтакор» футбол клубига трансфер қилинди», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, Умар Адхамзода ўтган мавсумда Ўзбекистон Суперлигасида 24 учрашувда майдонга чиқди ва уч гол уриб, яна шунча голга ассистентлик қилди.

 

Шунингдек футболчи Ўзбекистон кубоги мусобақасида иккита учрашувда майдонга чиқиб икки гол муаллифига айланган. Умар фарғоналиклар сафида 3 йилдан буён тўп суриб, 69 учрашувда майдонга чиқди ва 6 та гол киритиб, 10 та голга ассистентлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар