17.04.2025 11:34
1676
Теглар
Райс: «Мақсадимиз — ЕЧЛда ғолиб чиқиш»

«Арсенал» яримҳимоячиси Деклан Райс «Реал»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Лондонликлар 1/4 финал жавоб ўйинида «Реал»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб (биринчи ўйин – 3:0), яримфиналга йўл олишди.

«Арсенал» учун тарихий оқшом. Мақсадимиз – энг яхши жамоаларга қарши ўйнаб, турнирда ғолиб чиқишни истаймиз.

Кўпчилик «Реал»нинг камбэк қила олишини айтишганди. Тўғри, улар кўп маротаба мана шундай қийин вазиятлардан чиқиб кета олган. Аммо биз ўзимизга шубҳа қилмадик ва ўйинга ишонч билан ёндошдик. Қийин бўлишини билардик. Чемпионлар Лигаси яримфиналига чиқиш осон эмас, лекин муваффақият қозонишимизга охиригача ишонгандик», - дея Райс сўзларидан келтиради УЕФА расмий сайти.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар