05.03.2021 15:51
5211
Одил Ҳамробеков ҳам «Шабоб Ал Аҳли»га ўтди

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби яримҳимоячиси Одил Ҳамробеков легионерга айланди.

Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси фаолиятини Бирлашган Араб Амирликларида давом эттиради. Дубайнинг «Шабоб Ал Аҳли» клуби Одил Ҳамробеков трансферини эълон қилди.

«Одил Ҳамробеков мавсум якунига қадар клубимиз билан эркин агент сифатида шартнома имзолади. У жароҳат олган Азиз Ғаниевнинг ўрнига таклиф қилинди», - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Маълумот учун, бунгача Жалолиддин Машарипов ҳам Дубайнинг «Шабоб Ал Аҳли» клубига «Ан-Наср» томонидан ижарага берилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар