10.01.2024 20:29
1281
Теглар
«Нефтчи» Ботирали Эргашев трансферини эълон қилди

«Нефтчи» клуби янги мавсум олдидан таркибни кучайтиришда давом этмоқда.

Фарғоналиклар ОКМК ва Ўзбекистон миллий жамоаси дарвозабони Ботирали Эргашев трансферини эълон қилишди.

«Бугун, 10 январ куни Ботирали Эргашев «Нефтчи» билан шартнома имзолади ва янги мавсумда дарвозамиз даҳлсизлигини қўриқлайди», - дейилади Фарғона клуби хабарида.

Маълумот учун, Ботирали Эргашев жорий йилни Олмалиқнинг ОКМК клубида ўтказди. Футболчи ўтган мавсумда жами 18 учрашувда 1531 дақиқа ҳаракат қилган.

Футболчи фаолияти давомида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда «Пахтакор», «Динамо» ва «Қўқон-1912» клубларида ҳам тўп сурган.

Айни пайтда дарвозабон Ўзбекистон миллий жамоа билан Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё кубогига тайёргарлик кўрмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар