04.01.2024 21:00
871
Теглар
Ислом Қобилов «Сўғдиёна»га ўтди

«Сўғдиёна» қишки трансферлар ойнасида таркибини кучайтиришни бошлади.

«Ўтган мавсум «Локомотив» жамоаси шарафини ҳимоя қилган Ислом Қобилов жамоамиз билан шартнома имзолади», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот ўрнида, Ислом Қобилов 1997 йил 1 июнда Фарғонада таваллуд топган. Ислом Қобилов ўтган мавсумда «Локомотив» таркибида 4та учрашувда майдонга тушган ҳамда 360 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Футболчи фаолияти давомида «Металлург», «Бунёдкор» жамоаларида тўп тепган. Унинг сўнги жамоаси «Локомотив» ҳисобланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар