08.01.2024 01:41
607
Теглар
Йован Жокич «Навбаҳор» билан шартномасини узайтирди

 Йован Жокич «Навбаҳор» клуби билан тузилган шартнома муддатини узайтирди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, 31 ёшли сербиялик тажрибали ярим ҳимоячи 2024 йилги мавсумда ҳам “лочинлар” шарафини ҳимоя қилади.

 Йован Жокич 2023 йилги мавсумдаги барча мусобақаларда “Навбаҳор” таркибида 31 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига  4 та гол урган ҳолда, 1 та голга ассистентлик қилган. 

Аввалроқ, Наманган клуби Жамшид Искандеров ва Ўткир Юсупов билан келишувни узайтирганини эълон қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар