23.06.2021 19:44
4557
Игорь Шквирин «Турон» бош мураббийи этиб тайинланди

Яйпаннинг «Турон» клуби мураббийлар штабида навбатдаги ўзгариш юз берди.

Tribuna.uz манбасининг тасдиқлашича, Суперлигадаги кетма-кет мағлубиятлардан кейин жамоани вақтинчалик бошқараётган польшалик Богуслав Бониак ўрнига Игорь Шквирин жамоа бош мураббийи этиб тайинланган. 58 ёшли мутахассис сўнгги йилларда Олмалиқнинг ОКМК клубида селекционер-мураббий сифатида фаолият юритаётган эди. Яйпан клуби раҳбарияти бугун, 23 июнь куни Игорь Анатольевични футболчиларга бош мураббий сифатида таништирган.

Шквирин мураббийлик фаолияти давомида «Қизилқум», ОКМК ва «Сурхон» клубиларини ҳам бошқарган эди. 

Эслатиб ўтамиз, «Турон» Суперлига 10-туридан кейин ҳали ҳамон чемпионатда ғалаба қозона олмаган ягона жамоа бўлиб, 3 очко билан турнир жадвалида сўнгги 14-ўринда бормоқда. Клуб 8-турдан кейин Исломбек Исмоиловни истеъфога чиқарган эди.

Аввалроқ, «Турон» клуби Даврон Файзиев билан музокара олиб бораётгани ҳақида хабарлар янграган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар