21.02.2024 18:31
2053
Гела Шекиладзе – Тожикистон миллий жамоаси бош мураббийи

Тожикистон футбол федерацияси мамлакат миллий жамоасининг янги бош мураббийини эълон қилди.

Тожикистон миллий жамоаси бош мураббийи этиб 53 ёшли грузиялик мутахассис Гела Шекиладзе тайинланди. У бунгача Петр Сегртнинг ёрдамчиси сифатида миллий жамоада фаолият олиб борганди.

Қайд этилишича, Петр Сегрт мураббийлар штабида бўлган барча мутахассислар ўз фаолиятини давом эттиради. Тамаз Бокерия ёрдамчи мураббий сифатида ишласа, Алишер Тўйчиев дарвозабонлар мураббийи, Алифбек Беромов таҳлилчи сифатида ишлайди.

Маълумот учун, Шекиладзе футболчилик фаолияти давомида «Динамо-Батуми» (Грузия), «Льерс» (Белгия), «Руселаре» (Белгия), «Арсенал» (Украина) ва ЦСКА (Украина) ҳамда Грузия миллий жамоаси сафида тўп сурган. 53 ёшли мутахассис УЕФАнинг«Pro» лицензиясига эга.

Эслатиб ўтамиз, Петр Сегрт Тожикистон миллий жамоаси билан Осиё кубогида чоракфиналгача етиб боргач, шартномани узайтирмасликка қарор қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар