02.03.2024 10:31
1383
ФИФА Саудия Арабистони ЖЧ-2034 учун ариза топширганини ва ягона даъвогар бўлиб турганини тасдиқлади

Саудия Арабистони ЖЧ-2034 мезбонлиги учун ариза топширди.

2023 йил октябр ойида Саудия мусобақани ўтказиш ниятини маълум қилганди. ФИФА Осиё мамлакати мундиал учун ягона даъвогарга айланганини тасдиқлади.

Саудия Арабистони ягона даъвогар бўлса ҳам, ФИФА қоидаларига кўра улардан расман ариза беришни талаб қилди.

Аризада «Ўсамиз. Биргаликда» шиори кўрсатилган. Саудия Арабистони Футбол Федерацияси президенти Ёсир Ал Мисеҳалнинг айтишича, шиор «қироллик, халқ ва жаҳон футболи ўртасидаги боғлиқликни акс эттиради». 

ФИФА конгресси 2034 йилги жаҳон чемпионати мезбонини шу йил охирида эълон қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар