21.02.2024 18:29
2478
Теглар
Февзи Давлетов – «Сурхон» бош мураббийига айланди

«Сурхон» клуби Суперлига-2024 бошланишига 10 кун вақт қолганида янги бош мураббийини эълон қилди.

Термиз клуби бош мураббийи сифатида ишлаб келган Сергей Арслонов истеъфога чиқарилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Клуб ушбу мутахассис бундан буён жамоанинг селекция департаментида фаолият олиб боришини маълум қилди.

Янги бош мураббий сифатида эса Февзи Давлетов тайинланган. 

«Жамоамизнинг мураббийлар штабида ўзгариш содир бўлди. Бугунги кундан бошлаб асосий жамоамизнинг бош мураббийи сифатида Февзи Давлетов иш олиб боради. У бунгача «Металлург» клуби мураббийлар штабида ишлаган. Ўзбек футбол мухлислари Давлетовни Ўзбекистон миллий жамоаси сафида 1994 йилги Осиё Ўйинлари ғолиби сифатида яхши танишади», - дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Термиз клуби 2023 йилги мавсум Сергей Арслонов ва Сергей Токов қўл остида Суперлигада 6-ўринни эгаллаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар