08.02.2024 16:04
391
Теглар
«Динамо» Одил Абдумажидов билан шартнома имзолади

«Динамо» жамоаси Суперлига янги мавсуми олдидан таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

Жамоа сафида БААдаги йиғинда иштирок этган ва ҳозирда Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинида ҳам қатнашаётган Одил Абдумажидов Самарқанд клуби билан бир йиллик шартномага имзо чекди.

Ҳуқуқий жиҳатдан «Металлург» клубига тегишли 22 ёшли марказий ҳимоячи 2022 йилги мавсумда Қозоғистонинг «Ордабаси» клубида 23 ўйинда 2та голга муаллифлик қилган бўлса, 2023 йилни «Олимпик» сафида ўтказиб, Суперлигада 24 ўйинда битта голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар