06.01.2024 14:21
4101
4 карра жаҳон чемпиони Марио Загалло 92 ёшида вафот этди

Бразилия миллий жамоасининг собиқ футболчи ва мураббийи Марио Загалло вафот этди. У 92 ёшда эди.

Загалло 4 карра жаҳон чемпионидир: икки марта футболчи (1958, 1962), кейин мураббий (1970) ва ёрдамчи мураббий (1994) сифатида. 

Загалло футболчи ва мураббий сифатида мундиалда ғолиб бўлган биринчи шахс эди. Кейинчалик бу натижани Франц Беккенбауэр ва Диде Дешам ҳам қайд этишди. 

Клублар миқёсида Загалло Бразилиянинг «Америка», «Фламенго» ва «Ботафого» каби жамоаларида ўйнаган.

Загалло Бразилиядан ташқари, мамлакатнинг бир қатор клублари, Саудиянинг «Ал Ҳилол»и, Кувайт, Саудия Арабистони ва БАА миллий жамоаларига устозлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар