01.01.1970 06:00
1631
Теглар
«Севилья» Диего Алонсони бош мураббий этиб тайинлади

«Севилья» клуби жамоанинг янги бош мураббий номини эълон қилди.

Унга кўра, Диего Алонсо Андалусия жамоасини бошқарадиган бўлди. 48 ёшли уругвайлик мутахассис билан мавсум якунига қадар шартнома имзоланган.

Алонсо ЖЧ-2022да Уругвай миллий жамоасини бошқарган эди. Унгача эса «Интер Майами» клубини, шунингдек, Мексиканинг «Монтеррей» ва «Пачука», Парагвайнинг «Олимпия» ва «Гуарани» клубларини бошқарган.

Севильяликлар 8 октябр куни Хосе Луис Мендилибарни истеъфога чиқарганди. Клуб сўнгги 11 ўйинида бор йўғи 2та ғалабага эришган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар