01.01.1970 06:00
4195
Теглар
ОЧЛ. ОКМК Саудия Арабистони чемпионига йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Осиё Чемпионлар лигаси 1-тури доирасида ОКМК Саудия Арабистони чемпиони «Ал-Иттиҳод»га қарши майдонга тушди.

Жидда шаҳридаги баҳсда Карим Бензема майдонга тушмаган бўлса-да, юлдузли таркибга эга мезбонлар биринчи бўлимдаёқ масалани ҳал қилиб қўйишди. 

Камара ҳисобни очган бўлса, Ромариньо дубл қайд этиб Олмалиқ клубининг йирик мағлубиятига сабаб бўлди – 3:0.

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда «Ал-Қува» Ироқда «Сепахон» билан дуранг қайд этди – 2:2.

Шу тариқа, Жидда клуби 3 очко билан пешқадамга айланиб олди. «Ал-Қува» ва «Сепахон»да бир очкодан бўлса, ОКМК сўнгги ўринга тушди.

ОЧЛ. 1-тур. С гуруҳи.
«Ал-Иттиҳод» - ОКМК – 3:0
Бош ҳакам: Кимира Ҳироюки (Япония)
Голлар: Хорун Камара 11, Ромариньо 14, 39.

«Ал-Иттиҳод»: 1.Ал-Маъюф, 20.Аҳмад Шараҳили, 4.Омад Ҳавсави (Султон Ал Фарҳан, 63), 15.Ҳассан Кадеш, 13.Аш-Шанкити, 28.Аҳмад Бамасуд, 8.Фабиньо, 7.НГоло Канте (Фарҳаҳ Ал Шамрани, 78) 90.Ромариньо (Луис Фелиппе, 63) 70.Камара (Марван Ас-Саҳафий, 78), 99.Ҳамдаллаҳ (Солиҳ Ал-Амри, 45).
ОКМК: 1.Ботирали Эргашев, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов (15.Ойбек Рустамов, 73), 5.Анзур Исмоилов, 7.Дилшод Аҳмадалиев (Сиёвуш Ҳақназари, 46) 9.Рубен Санчес, 10.Хуршид Ғиёсов, 17.Санжар Турсунов (18.Бахтиёр Қосимов, 80), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Шоҳрух Гадоев (2.Акрамжон Комилов,  84), 27.Мартин Боаке (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 73).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар