01.01.1970 06:00
911
Теглар
Дешам: «Нидерландия эҳтиёткор ўйнади. Тикланиш учун рақибдан кўра 36 соат кам вақт бўлди» 

Франция миллий жамоаси бош мураббийи Дидие Дешам Евро-2024 2-туридан ўрин олган Нидерландия (0:0) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Фақат самарадорликдан афсусланиш мумкин. Баҳс жуда шиддатли ўтди, нидерландияликлар одатдагидан эҳтиёткорроқ ўйнашди.

Тикланиш учун рақибга қараганда 36 соат кам вақтимиз бор эди, аммо ўз маҳоратимизни кўрсатдик. Тикланиш учун қўлимиздан келганича ҳамма нарсани қилдик, лекин эшитинг...

Килиан — Килиан, биз уни бошқа футболчилар билан солиштирмоқчи эмасмиз. Барколяда ҳам яхши фазилатлар бор, шунинг учун у биз билан машғулотларда ишлайди. Аммо у аввал миллий жамоада ўйнамаган ва бундай ўйинларда ўзини кўрсатиш осон эмас. Ўйин охирида уни туширишга иккиландим. Лекин жамоа мувозанатли ҳаракат қилди, хавфли вазиятларни юзага келтира олдик ва яхши ҳимояландик.

Канте порлаяпти, бу биз учун жуда яхши. Менда яримҳимояда майдонга тушиши мумкин бўлган кўплаб ўйинчилар бор, лекин Канте жуда ажойиб қобилиятга эга», — дея французлар устозининг сўзларини келтиради RMC Sport.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар