01.01.1970 06:00
1187
Теглар
«Бунёдкор» Маҳмуд Маҳамаджонов билан шартномани узайтирди

«Бунёдкор» 20 ёшли ҳимоячи Маҳмуд Маҳамаджонов билан шартномани узайтирганини маълум қилди. 

«Бунёдкор» футбол клуби раҳбарияти жамоа шиори, анъанасига содиқ қолган ҳолда жамоамиз эртаси бўлган тарбияланувчимиз билан шартномани узайтирди. Ўзбекистон олимпия жамоаси аъзоси, иқтидорли ҳимоячи Маҳмуд Маҳамаджонов келаси мавсумларда ҳам «қалдирғочлар» либосида тўп тепади. 

Умид қиламизки, Маҳмуд келаси мавсумларда ҳам ҳимоядаги мустаҳкам ўйини билан жамоамизнинг ғалабаларига ҳисса қўшади», — дейилади клуб матбуот хизмати хабарида. 

Маълумот учун, Маҳамаджонов бу мавсум Суперлигада 12 ўйин ўтказди. Ҳимоячи Ўзбекистон U-20 жамоаси сафида Осиё чемпиони бўлиб, жаҳон чемпионатида иштирок этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар