01.01.1970 06:00
3118
Теглар
«Аякс» янги  бош мураббийини эълон қилди

Франческо Фариоли «Аякс» бош мураббийи этиб тайинланди.

Нидерландия клуби италиялик 35 ёшли мутахассис билан шартнома тузилганини маълум қилди.

Томонлар 2024 йил 11 июндан бошланиб, 2027 йилнинг 30 июнига қадар давом этадиган 3 йиллик битим имзолашди.

Фариоли қўл остидаги «Ницца» Лига 1да мавсумни 34 ўйинда 55 очко тўплаган ҳолда 5-ўринда якунлади. Бунгача мураббий Туркиянинг «Аланяспор» ва «Фотиҳ Карагюмрук» клубларини ҳам бошқарган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар