01.01.1970 06:00
6500
Теглар
«Ғалабани халқимизга бағишлаймиз« — Кападзе ва Норчаев Саудия билан ўйиндан сўнг

Ўзбекистон олимпия жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе Осиё Кубоги U-23 чоракфиналидан ўрин олган Саудия Арабистонига (2:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрларини билдирди. 

«Барчани бугунги натижа билан табриклайман. Қийин учрашувда ғалаба қозондик. Футболчиларимиз ҳам яхши ўйин намойиш этишди. Эндиликда мақсадимиз йўлида турган олдиндаги ўйинларга тайёргарлик кўришимиз керак. 

Эмоционал тайёргарлик? 

Ўйинга қадар футболчилар билан бу томонлама ҳам гаплашдик ва тайёргарлик кўрдик. Бу футбол, ўйин давомида ҳар хил вазият бўлади. Бугунги ўйин давомидаги вазиятларда совуққон ва оғир босиқлик намойиш эта олдик, деб ўйлайман.  

Индонезияга қарши яримфинал? 

Бор эътиборимизни бугунги ўйинга қарагандик. Лекин Индонезиянинг ҳам ўйинини кўрдик. Кучли жамоа, Кореяни турнирдан чиқариб юбориб, ўз имкониятларини намойиш этишди. Биз эндиликда яримфинал баҳсига тайёргарликни бошлаймиз. 

Тўп ўтказиб юбормаётганимиз? Бу — албатта жамоавий меҳнат. «Ҳимояланиш ҳужумчилардан бошланади. Шу сабабли тўп ўтказиб юбормаганимиз ортида жамоавий меҳнат ётибди», — дейди Кападзе. 

Беллашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Ҳусайн Норчаев ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Бугунги ғалабамизни бутун халқимизга бағишладик. Барчани кейинги босқич билан табриклайман. Эндиликда яримфинал ўйинига тайёргарликни давом эттиришимиз керак. 

Саудия Арабистони билан жуда кўп маротаба ўйнадик. Уларни ўрганиб чиқдик, мураббийларимиз кучли ва кучсиз томонлари ҳақида маълумот беришди. Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб, ғалаба қозондик. 

Олдимизда яна муҳим ўйинлар бор. Мақсадимиз йўлида ушбу ўйинларда ҳам ғолиб бўлишимиз керак», — дейди ҳужумчи.

Яримфинал доирасидаги Ўзбекистон — Индонезия ўйини 29 апрел куни бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар