Узбек O'zbek
«Уотфорд» А Серия клубидан яримҳимоячи сотиб олди
Чоршанба, 15 Январ
2368

«Удинезе» яримҳимоячиси Игнасио Пуссетто «Уотфорд» ўйинчисига айланди. Бу ҳақда инглиз клуб матбуот хизмати маълум қилди.

24 ёшли аргентиналик футболчи янги клуби билан 4,5 йилга мўлжалланган шартнома имзолади. La Gazzetta dello Sport журналисти Николо Скиранинг хабарига кўра, трансфер қиймати 8 млн еврони ташкил этган.

Маълумот учун, «Удинезе» ҳам, «Уотфорд» ҳам италиялик тадбиркор Жампаоло Поццо оиласига тегишли.

Пуссетто «Удинезе» сафида 50та ўйин ўтказиб, 5та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз