Узбек O'zbek
«Тоттенҳэм» дастлабки трансферни амалга оширди
Чоршанба, 15 Январ
8340

Португалиянинг «Бенфика» клуби яримҳимоячиси Жедсон Фернандеш фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттиради.

«Тоттенҳэм» клуби 21 ёшли хавбекни сотиб олиш ҳуқуқи билан 18 ойга ижара асосида таклиф этди. Футболчи 30-рақамда тўп суради» - дейилади клуб расмий хабарида.

Олдинроқ, «Тоттенҳэм» португалиялик футболчини 60 миллион еврога сотиб олиши ҳақида маълумотлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, Жедсон учун «Вест Ҳэм», «Вулверҳэмптон», «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» клублари ҳам кураш олиб борганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз