Узбек O'zbek
Суарес Вальвердега: «Жаноб, сиз ажойиб инсонсиз. Бирга ўтган барча дақиқалар учун раҳмат»
Чоршанба, 15 Январ
1821

«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес 14 январь куни ишдан бўшатилган жамоанинг собиқ бош мураббийи Эрнесто Вальвердега ўз миннатдорчилигини билдирди.

«Жаноб, профессионаллар сифатида бирга ўтказилган барча дақиқалар учун раҳмат.

Сиз менга ўргатган барча ижобий нарсалар ёдимда қолади. Сиз ажойиб инсонсиз. Профессионаллик учун сизга ва мураббийлар штабингизга раҳмат. Келажакда омад тилайман!», – деб ёзади Суарес ўзининг «твиттер»даги расмий саҳифасида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз