Узбек O'zbek
«Пахтакор» «Байер» собиқ ҳужумчиси билан шартнома тузади
Чоршанба, 15 Январ
14656

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби Швейцария миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Эрен Дердийок билан шартнома тузади. Бу ҳақда туркиялик журналист Левент Умит Эроль Instagram’даги саҳифасида хабар бермоқда.

Ҳозирда Туркиянинг «Гўзтепе» клуби шарафини ҳимоя қилаётган футболчи ушбу мавсумда 9 ўйинда 3та голга муаллифлик қилган. Transfermarkt’га кўра, футболчининг трансфер баҳос 350 минг еврони ташкил этади.

Асли турк миллатига мансуб швейцариялик ҳужумчи олдин ҳам Шота Арвеладзе қўл остида «Касимпашша» клубида тўп сурган. Энди футболчи грузиялик мутахассис бош мураббийлигида Ўзбекистон клубида тўп суриши кутилмоқда.

Маълумот учун, 31 ёшли ҳужумчи бунгача «Олд Бойз», «Базель», «Байер», «Хоффенҳайм» клубларида ҳам тўп сурган. Ҳужумчи Швейцария миллий жамоаси сафида 60 ўйинда 11та гол муаллифига айланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз