Узбек O'zbek
«Манчестер Юнайтед» минтақадаги сиёсий вазият туфайли Қатар сафарини бекор қилди
Чоршанба, 15 Январ
2629

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер, клубнинг қишки танаффус вақтидаги Қатар сафари минтақада кучайиб бораётган сиёсий вазият туфайли бекор қилинганлигини тасдиқлади.

«Футболчиларимизда дам олиш учун бир неча кун вақт бўлади. Улар қаерда хордиқ чиқармоқчи билмадим, аммо бизнинг Европада қолишимиз аниқ. Шундай нарсалар борки, мени футболдан кўра, кўпроқ ташвишлантиради. Биз қишки таътилни Яқин Шарқда ўтказмоқчи эдик, аммо бу энди амалга ошмайди. Мавсум ўртасидаги ушбу танаффус барчамиз учун жуда муҳим бўлади, унгача бир неча ўйинларимиз қолди, холос», - дея Сульшернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.

Маълумот учун, «МЮ» АПЛ турнир жадвалида 22-турдан кейин 34 очко билан 5-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз