Узбек O'zbek
Любинко Друлович: «Асосийси кейинги босқичга чиқдик»
Чоршанба, 15 Январ
5594

Осиё чемпионати-U23 «С» гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон — Эрон жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

«Жанубий Корея кучли жамоа. Уларда ўйин тақдирини ҳал қиладиган футболчилар бор. Асосийси кейинги босқичга чиқдик. Жисмоний ҳолат? Менимча, ҳолатимиз унчалик ёмон эмас. Бизда тикланиш учун икки кун вақт бор эди ва бу етарли вақт эмас. Бу нормал ҳолат деб ҳисоблайман.

Корея бугун тезкор гол урди ва бу бизнинг ўйинимизга таъсир қилди. Жисмоний ҳолат ҳақида гапиргандан кўра кейнги босқичга чиққанимизни айтмоқчиман. Кучли жамоаларга қарши яхши ўйнай олмаяпмиз? Биласизми, корейслар бу ўйинга 7 та ўзгариш билан тушишди, аммо биз деярли ўзгаришсиз ўйнаяпмиз, балки шунинг учун бизда муаммолар бўлмоқда. Олимпиадада ўйнаш бизнинг орзумиз. Мағлубият бизнинг мақсадимизни ўзгартимайди»,— деб мураббийнинг сўзларини келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз