Узбек O'zbek
Эриксен «Интер»га январда ўтишга рози бўлди
Чоршанба, 15 Январ
3232

«Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Кристиан Эриксен қишки трансфер ойнасида Миланнинг «Интер» клубига ўтишга розилик берди. Бу ҳақда Sky Sport Italia журналисти Фабрицио Романо хабар бермоқда.

«27 ёшли даниялик футболчи ёзда шартномаси якунланишини кутмасдан, январь ойидаёқ Италия клубига ўтишга рози. Эриксен шахсий шартнома масаласида «Интер» билан оғзаки келишувга эришган, энди клублар ўртасидаги музокараларни ижобий якунланишини кутмоқда. «Интер» «Тоттенҳэм»га расмий таклиф билан чиққан ва клубга шартномаси якунланаётган футболчи учун 10 миллион евро таклиф этган. Лондон клуби эса Милан жамоасидан футболчиси учун 20 миллион евро сўрамоқда. Музокаралар давом этмоқда» - дейилади манбада.

Олдинроқ, Италия нашрлари Эриксеннинг «Интер»да йиллик 7,5 миллион евро маош олишини эълон қилишганди.

Маълумот учун, Кристиан 2013 йилдан буён «Тоттенҳэм» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Яримҳимоячи жорий мавсумда АПЛ доирасидаги 18 ўйинда 2та гол ва 2та голли узатмага муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз