Узбек O'zbek
Бэйл машғулотларга қайтди
Чоршанба, 15 Январ
963

«Реал» ҳужумчиси Гарет Бэйл умумий гуруҳдаги машғулотларга қўшилди, деб хабар беради El Chiringuito.

Футболчи нафас йўлларидаги инфекция туфайли Испания Суперкубогини ўтказиб юборганди. Ҳужумчи 18 январь куни бўлиб ўтадиган Ла Лиганинг 20-туридан ўрин олган «Севилья»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

30 ёшли уэльслик футболчи бу мавсумда Ла Лигада 12та ўйин ўтказиб, 2та гол урди ва 2та голга ассистентлик қилди. Унинг «қироллик клуби» билан тузган шартномаси 2022 йил ёзигача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз