Узбек O'zbek
Аспиликуэта: «Челси» доим совринлар учун курашади, бу жамоанинг қонида бор»
Чоршанба, 15 Январ
1762

«Челси» ҳимоячиси Сезар Аспиликуэта жамоанинг мақсадлари ҳақида гапирди.

«Ўйлашимча, «Челси»нинг сўнгги йиллардаги ўзига хос хусусиятларидан бири совринларни қўлга киритишдир. Бизда ғалабасиз давр узоққа чўзилгани йўқ.

Шубҳасиз, биз ҳар доим совринларга интиламиз. «Челси» нафақат Англияда, балки Европада ҳам ғалаба қозонди – 1 марта Чемпионлар Лигасини ва 2 бор Европа Лигасини ютди.

Мен клубга келганимдан бери биз бир неча бор Премьер-Лигани ютдик. «Челси» доим кубоклар учун курашади, бу бизнинг қонимизда бор. Умид қиламанки, биз шу йўналишда давом этамиз», – деб Аспиликуэтанинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз