Узбек O'zbek
Алишер Усмонов компанияси «Эвертон»нинг янги стадионини номлаш ҳуқуқини сотиб олди
Чоршанба, 15 Январ
5925

Асосий ҳиссадори россиялик тадбиркор Алишер Усмонов бўлган USM компанияси 35 млн еврога «Эвертон» клубининг янги стадионини номлаш ҳуқуқини сотиб олди. Бу хақда инглиз клуби ўз расмий сайтида хабар қилди.

Ливерпуль шаҳри клубининг янги аренаси 2023 йилда қурилиши кутилмоқда. Усмонов «Эвертон»нинг ҳиссадори Фарҳод Моширининг бизнес-ҳамкори саналади.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов 10 йилдан кўпроқ вақт давомида Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳиссадорларидан бири эди, аммо 2018 йилда ўз улушини «тўпчилар»нинг асосий ҳиссадори Стен Кронкега сотиб юборган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз