Узбек O'zbek
Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ футболчиси Қозоғистон клубини бошқаради
Сешанба, 14 Январ
8116

Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ футболчиси Владимир Маминов Қозоғистон клубида иш бошлади. Бу ҳақда sports.ru хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, Москванинг «Локомотив» клуби собиқ футболчиси ва мураббийи Қозоғистоннинг «Актобе» клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Ушбу клуб 2019 йилги мавсум якунларига кўра, Қозоғистон Премьер-лигасини тарк этиб, янги мавсумда қуйи лигада ўйнади. 45 ёшли россиялик мутахассис олдига жамоани яна Премьер-лигага қайтариш вазифаси қўйилган. Шартнома шартлари маълум қилинмаяпти.

Маълумот учун, 2001-2005 йиллар давомида миллий жамоамиз шарафини ҳимоя қилган Владимир Маминовнинг сўнгги иш жойи Россиянинг «Тюмень» клуби бўлганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз