Узбек O'zbek
Тер Стеген машғулотларга қайтди
Сешанба, 14 Январ
1078

«Барселона» дарвозбони Марк-Андре тер Стеген ўнг тиззасидан олган жароҳатидан халос бўлди ва Каталония клубининг машғулотларига қўшилди.

«Яна майдонга қайтганимдан хурсандман», – деб ёзади тер Стеген ўзининг «твиттер»даги расмий саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли дарвозабон жароҳат туфайли Ла Лига доирасидаги «Эспаньол» (2:2) ва Испания Суперкубоги яримфиналидан ўрин олган «Атлетико» (2:3)га қарши ўйинларни ўтказиб юборди. 

«Барселона» Ла Лига турнир жадвалида 19та ўйиндан сўнг 40 очко тўплаб, 1-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинни 19 январь куни «Гранада»га қарши ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз