Узбек O'zbek
«Рома» Дзаньоло ўрнига икки номзодни топиб қўйди
Сешанба, 14 Январ
2034

«Рома» яримҳимоячи Николо Дзаньоло ўрнига номзод қидиришда давом этмоқда. Чунки яримҳимоячи жароҳат туфайли 6 ойни ўтказиб юбориши  мумкин.

Римликлар «Удинезе» яримхимоячиси Родриго де Паулга қизиқишмоқда. «Удинезе» аргентиналик футболчи учун 35 млн евро талаб қилмоқда.

Шунингдек, «Рома» «Милан» яримҳимоячиси Сусо вариантини ҳам ўрганиб чиқмоқда.

Журналист Николо Скиранинг хабар қилишича, янги футболчилар сотиб олиниши туфайли жамоа яримхимоячиси Женгиз Ундер жамоани тарк этиши мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз