Узбек O'zbek
Райола Италиянинг 4та клубига Лингардни таклиф қилди
Сешанба, 14 Январ
4613

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Жесси Лингард фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин, деб хабар беради Daily Express.

Манбанинг хабарига кўра, инглиз футболчисиниг агенти Мино Райола мижозининг хизматларини таклиф қилиш учун «Интер», «Рома», «Милан» ва «Наполи» билан боғланган. 

Яқин орада «МЮ» «Спортинг» яримҳимоячиси Бруну Фернандеш билан шартнома имзолайди. Шунингдек, инглиз ОАВларининг хабарига кўра, манкунианликлар бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер 27 ёшли ўйинчига нисбатан ишончини йўқотган. Шу сабаблар туфайли Лингард «МЮ»да етарли ўйин амалиётига эга бўлмаслиги мумкин.

Маълумот учун, Жесси бу мавсумда АПЛда 18та ўйин ўтказиб, бирорта гол ургани йўқ.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз