Узбек O'zbek
Месси Вальверде билан хайрлашди: «Сиз ҳақиқий профессионал ва ажойиб инсонсиз»
Сешанба, 14 Январ
5465

«Барселона» сардори Лионель Месси клуб собиқ бош мураббийи Эрнесто Вальвердега ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди.  

«Барчаси учун раҳмат, жаноб. Ишонаманки, қаерга боришингиздан қатъи назар, сизда ҳаммаси яхши бўлади. Ҳақиқий профессионал эканлигингиздан ташқари, ажойиб инсонсиз. Қучоқлаб қоламан, омад!» - дея ёзади Месси инстаграмдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Месси сўнгги ўйинда «Атлетико»дан (2:3) учралган мағлубиятдан кейин жамоа мураббий эмас, футболчиларнинг ёш болаларча хатоси эвазига мағлубиятга учраганлигини таъкидлаганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз