Узбек O'zbek
Испания Суперкубоги учун «Реал» «Барса»дан икки баробар, «Атлетико»дан эса уч баробар кўп мукофот пули олади
Сешанба, 14 Январ
6458

Мадриднинг «Реал» клуби ғолиблиги билан якунланган Испания Суперкубогининг молиявий тақсимоти маълум бўлди. Бу ҳақда As хабар бермоқда.

Манбанинг ёзишича, Саудия Арабистонида ўтган турнир учун «Реал» клуби 12 миллион евро мукофот пули олади. Бундан ташқари, ғолибга бонус сифатида мадридликларнинг ҳар бир футболчисига 150 минг евродан мукофот пуллари тарқатилади.

«Атлетико»га мағлуб бўлиб, мусобақани эрта тарк этган бўлишига қарамай, «Барселона» 6 миллион еврога бойиса, «Атлетико»га эса 4 миллион евро берилади. Ярим финалда мағлубиятга учраган «Валенсия»га эса 1,7 миллион насиб қилган.

Эслатиб ўтамиз, «Валенсия» мукофот пулларининг бир хил тақсимланмагани учун Испания Қироллик футбол федерациясига шикоят хати билан эътироз билдирганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз