Узбек O'zbek
«Барселона» янги бош мураббийини эълон қилди
Сешанба, 14 Январ
22679

«Барселона» клуби истеъфога чиқарилган Эрнесто Вальверде ўрнига янги бош мураббий сифатида 61 ёшли испаниялик мутахассис Кике Сетьенни эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Янги мураббий билан шартнома 2022 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган. Мураббийнинг таништирув маросими бугун, 14 январь куни ўтказилади.

Сетьеннинг сўнгги иш жойи «Бетис» клуби бўлганди. Кике ушбу клуб билан 2017/2018 йилги мавсумда Ла Лигада 6-ўринни эгаллаган, 2018/2019 йилги мавсумда эса Испания кубоги ярим финалигача етиб келганди. Испан мураббийи «Расинг», «Поли Эхидо», Экваториал Гвинея, «Логроньес», «Луго» ва «Лас-Пальмас» сингари жамоаларда ҳам фаолият олиб борган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз