Узбек O'zbek
«Барселона» Вальверденинг истеъфосини расман эълон қилди
Сешанба, 14 Январ
5684

«Барселона» клуби 55 ёшли испаниялик мутахассис Эрнесто Вальверде истеъфога чиқарилганлигини эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

«Клуб Эрнесто Вальвердега жамоадаги фаолияти давомида кўрсатган профессионаллиги, ўз ишига сидқидилдан ёндашгани учун миннатдорчилик билдиради. Мураббийнинг фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қоламиз» - дейилади расмий хабарда.

Вальверде «Барселона»да 2017 йилда иш бошлаганди.Унинг қўл остида клуб икки марта Испания чемпиони, кубоги ва Суперкубоги соҳибига айланди. Чемпионлар лигасида эса каталонияликлар 1/4 ва 1/2 финалгача етиб бориб, «Рома» (4:1, 0:3) ва «Ливерпул»га мағлуб бўлишди. 

Маълумот учун, «Барселона» Вальверденинг қўл остида 163 ўйиндан 108тасида ғалабага эришиб, 35та дуранг, 20 марта мағлубиятни тан олди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз