Узбек O'zbek
Зидан Суперкубок финали, Вальверденинг қизили ва Куртуанинг хизматлари ҳақида гапирди
Душанба, 13 Январ
14126

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Испания Суперкубоги финалидан ўрин олган «Атлетико»га қарши ўйиндан сўнг (0:0, пенальтилар серияси бўйича – 4:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Вальверде нима қилиш керак бўлса, шуни бажарди. Бу қўпол ҳаракат эди, аммо шу керак эди. У Моратадан узр сўради. У ўйининг энг яхши футболчисига айланганидан хурсандман. Федерико ҳам бошқалар сингари аъло даражада ўйнади.

Биз бу ерга кубок учун келгандик. Ажойиб якунни кўрдик. «Атлетико» ҳам жуда яхши ўйнади.

Биз футболчиларни, айниқса, Куртуани табриклашимиз керак. Ғалабада, пенальтилар сериясида унинг хизматлари катта. Мен футболчи бўлганимда майдонда боримни берардим. Бу «Реал»нинг қонида бор. 

Биз жуда яхши ўйнадик ва сабр қилдик. Мавсумни қийинчиликлар билан бошладик, аммо доим хотиржам бўлиш керак», – деб Зиданнинг сўзларини келтиради El Chiringuito.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз