Узбек O'zbek
Симеоне: «Вальверденинг ўрнида исталган футболчи шундай қиларди»
Душанба, 13 Январ
11932

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Испания Суперкубоги финалидан ўрин олган «Реал»га қарши ўйиндан сўнг (0:0, пенальтилар серияси бўйича – 1:4)  ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Вальверденинг қизили? Айнан шу туфайли рақиб ғалаба қозонди. Бу Вальверде учун ушбу ўйиндаги энг муҳим лаҳза эди. Унга «Ҳечқиси йўқ, ҳар қандай футболчи сенинг ўрнингда шундай қиларди», – деб айтдим.

3 кун ичида биз дунёнинг энг яхши икки жамоаси билан ўйнадик. Иккала баҳсда ҳам жуда яхши ҳаракат қилдик. Жамоамдан ғурурланаман», – деб Симеоненинг сўзларини келтиради El Chiringuito.

Эслатиб ўтамиз, «Атлетико» Суперкубок яримфиналида «Барселона»ни мағлуб этганди (3:2).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз