Узбек O'zbek
Ширер: «Манчестер Юнайтед»? Мэддисон ўрнида бўлганимда «Лестер»да қолардим»
Душанба, 13 Январ
4488

Англия миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда телеканалда эксперт сифатида фаолият олиб бораётган Алан Ширер «Манчестер Юнайтед»нинг «Лестер» яримҳимоячиси Жеймс Мэддисонга қизиқаётганлиги ҳақидаги хабарга ўз фикрини билдирди. 

«Манчестер Юнайтед»нинг Мэддисонни қўлга киритиш пайида бўлаётгани табиий. Сабаби, Жеймс ажойиб футболчи. «Лестер» ўз футболчисини қишки трансфер ойнасида қўйиб юборса, бундан ажабланишим аниқ. Чунки, «Лестер» учун мавсум жуда муваффақиятли ўтаётганлиги, жамоа юқори ўринлар учун кураш олиб бораётганлигини инобатга олсак, клубнинг мавсумнинг қизғин палласида етакчилардан бирига жавоб бериб юборишини тасаввуримга сиғдиролмайман.

Шахсан Мэддисон ўрнида бўлганимда, ҳозир «Лестер»да қолган бўлардим. «Манчестер Юнайтед»нинг ҳозирда Премьер-лигада кучли тўртликдан ўрин олиш илинжидаги ҳаракатлардан кўринаяптики, улар мақсадга етишиш учун ҳали яна кучайишлари керак ва бу қанча вақтни олиши номаълум. Тушунаман, «МЮ» катта клуб, аммо ўйлайманки, Мэддисон учун мавсум охирига қадар «Лестер»да қолиш, кейин эса вазиятни баҳолаб иш тутиш – энг тўғри йўл бўлади», - дея Ширернинг сўзларидан иқтибос келтироқда Daily Mail.

Олдинроқ, «МЮ» Мэддисон учун «Лестер»га 52 миллион фунт ва ўз футболчиси Жесси Лингардни беришга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз