Узбек O'zbek
Сарри: «Ҳисобни сақлаб қолишга уринишимиз ёқмади»
Душанба, 13 Январ
1773

«Ювентус» бош мураббийи Маурицио Сарри А Cериянинг 19-туридан ўрин олган «Рома»га қарши ўйиндан сўнг (2:1) ўз фикрларини билдириб ўтди.

«60 дақиқа давомида яхши ўйнадик, сўнг қийинчиликлар юзага келди. Аммо умуман олганда «Олимпико»да «Рома»га қарши ўйинда муаммолар учрамаслик ҳам мумкин эмас.

Ҳисобни ошириш ўрнига уни сақлаб қолишга уринишимиз менга ёқмади. Шу билан бирга қарши ҳужумларда учга бир вазиятга чиқиб ҳам фойдалана олмадик.

Натижадан мамнунман. Аммо ўйинда фақат тўпга эгалик қилишнинг маъноси йўқ. Тез-тез олдинга ўтишимиз керак эди», – деб Саррининг сўзларини келтиради Football Italia.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз