Узбек O'zbek
Рамос сафдан чиқди
Душанба, 13 Январ
10739

Мадриднинг «Реал» клуби сардори Серхио Рамос Испания Суперкубоги финали доирасидаги «Атлетико»га баҳсда жароҳат олгани маълум бўлди. Бу ҳақда Diario Sport хабар бермоқда.

«Ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида ҳал қилувчи зарбани амалга оширган 33 ёшли испаниялик ҳимоячи ўша вазиятда оёғининг тўпиқ қисмидан жароҳат олди» - дея ёзилади манбада.

«El Chiringuito TV»нинг хабарига кўра, Серхио Рамос 10-15 кун давомида майдонга туша олмайди. «Реал» 18 январь куни Ла Лига доирасида ўз майдонида «Севилья»ни қабул қилса, 26 январь куни сафарда «Вальядолид» меҳмони бўлади.

Маълумот учун, Серхио Рамос ушбу мавсумда Испания чемпионати доирасида 18 ўйинда майдонга тушиб, 3та голга муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, Эден Азар, Карим Бензема, Гарет Бэйл, Марко Асенсио сингари футболчилар жароҳат боис, Испания Суперкубоги доирасидаги баҳсларда «Реал»га ёрдам бера олишмаганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз