Узбек O'zbek
Олимпиада совриндори бўлган ягона форс аёли Эрондан бош олиб кетди
Душанба, 13 Январ
9056

Олимпиадада совриндор бўлган биринчи ва ягона эронлик аёл Кимё Ализода ватанини тарк этганини маълум қилди.

У бундай қарорга келишини Эрондаги режимнинг «адолатсизлиги» ва «иккиюзламачилиги» билан изоҳлаган.

«Мен Эрондаги миллионлаб мазлума аёллардан бириман, улар йиллардан буён аёлларни ўйинчоқ қилиб келмоқда», – деб ёзди 21 ёшли спортчи Instagram’даги саҳифасида.

У спортда эришган муваффақиятлари доим ҳокимиятдаги одамларнинг манфаатига ишлаганини таъкидлаган.

«Улар учун мен муҳим эмасдим. Ҳеч қайсимизнинг аҳамиятимиз йўқ, биздан восита ўлароқ фойдаланишади. Фақатгина биз қўлга киритадиган медалларгина керак», деган Ализода.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

با سلام آغاز کنم، با خداحافظی یا تسلیت؟ سلام مردم مظلوم ایران، خداحافظ مردم نجیب ایران، تسلیت به شما مردم همیشه داغدار ایران. شما مرا چقدر می‌شناسید؟ فقط آنطور که در مسابقات، در تلویزیون، یا در حضور مقامات دیده‌اید. اجازه دهید حالا آزادانه، هویت سانسور شده‌ام را معرفی کنم. می‌گویند کیمیا پس از این چیزی نخواهد شد. خودم از این هم فراتر می‌روم و می‌گویم قبل از این هم چیزی نبوده‌ام: «من کیمیا علیزاده، نه تاریخسازم، نه قهرمانم، نه پرچمدار کاروان ایران» من یکی از میلیون‌ها زن سرکوب شده در ایرانم که سال‌هاست هر طور خواستند بازی‌ام دادند. هر کجا خواستند بردند. هر چه گفتند پوشیدم. هر جمله‌ای دستور دادند تکرار کردم. هر زمان صلاح دیدند، مصادره‌ام کردند. مدال‌هایم را پای حجاب اجباری گذاشتند و به مدیریت و درایت خودشان نسبت دادند. من برایشان مهم نبودم. هیچکداممان برایشان مهم نیستیم، ما ابزاریم. فقط آن مدال‌های فلزی اهمیت دارد تا به هر قیمتی که خودشان نرخ گذاشتند از ما بخرند و بهره‌برداری سیاسی کنند، اما همزمان برای تحقیرت، می‌گویند: فضیلت زن این نیست که پاهایش را دراز کند! من صبح‌ها هم از خواب بیدار می‌شوم پاهایم ناخودآگاه مثل پنکه می‌چرخد و به در و دیوار می‌گیرد. آنوقت چگونه می‌توانستم مترسکی باشم که می‌خواستند از من بسازند؟ در برنامه زنده تلویزیون، سوال‌هایی پرسیدند که دقیقاً بخاطر همان سوال دعوتم کرده بودند. حالا که نیستم می‌گویند تن به ذلت داده‌ام. آقای ساعی! من آمدم تا مثل شما نباشم و در مسیری که شما پیش رفتید قدم برندارم. من در صورت تقلید بخشی از رفتارهای شما، بیش از شما می‌توانستم به ثروت و قدرت برسم. من به اینها پشت کردم. من یک انسانم و می‌خواهم بر مدار انسانیت باقی بمانم. در ذهن‌های مردسالار و زن‌ستیزتان، همیشه فکر می‌کردید کیمیا زن است و زبان ندارد! روح آزرده من در کانال‌های آلوده اقتصادی و لابی‌های تنگ سیاسی شما نمی‌گنجد. من جز تکواندو، امنیت و زندگی شاد و سالم درخواست دیگری از دنیا ندارم. مردم نازنین و داغدار ایران، من نمی‌خواستم از پله‌های ترقی که بر پایه فساد و دروغ بنا شده بالا بروم. کسی به اروپا دعوتم نکرده و در باغ سبز به رویم باز نشده. اما رنج و سختی غربت را بجان می‌خرم چون نمی‌خواستم پای سفره ریاکاری، دروغ، بی عدالتی و چاپلوسی بنشینم. این تصمیم از کسب طلای المپیک هم سخت‌تر است، اما هر کجا باشم فرزند ایران زمین باقی می‌مانم. پشت به دلگرمی شما می‌دهم و جز اعتماد شما در راه سختی که قدم گذاشته‌ام، خواسته دیگری ندارم.

A post shared by 𝓚𝓲𝓶𝓲𝓪 𝓐𝓵𝓲𝔃𝓪𝓭𝓮𝓱🌟 (@kimiya.alizade) on

Таеквондочи 2016 йилги Рио Олимпиадасида -57 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритиб, ўз ватани спортида янги саҳифа очган – олимпиада совриндори бўлган илк эронлик аёлга айланган эди.

У, шунингдек, 2014 йилги Нанкиндаги ёшлар Олимпиадасида олтин медалга сазовор бўлган. 2015 йилги жаҳон чемпионатида эса Лондон ва Рио олимпиадалари ғолиби Жейд Жонсни енгиб, бронза соҳиби бўлган. 2017 йилги жаҳон чемпионатида эса кумуш медални қўлга киритган, 2018 йили Осиё чемпионатида учинчи ўринни олганди.

2016 йилги Рио Олимпиадасида бронза медали билан
Фото: Laurence Griffiths/Getty Images

Ализода Эронни тарк этаётгани ҳақидаги хабарлар форс медиасида ўтган ҳафта тарқалган эди. Эрон таэквондо федерацияси раҳбари Саид Муҳаммад Пуладгар маълум қилгандики, қиз «таътилининг бир қисмини хорижда ўтказишига» отаси ва мураббийини кўндирган.

Федерация раҳбари жума кунги баёнотида Кимё Ализоданинг мамлакатдан чиқиб кетиши замирида сиёсий мотивлар борлиги ҳақидаги гап-сўзларни рад этган эди.

Спортчининг сўзларига кўра, у «иккиюзламачилик, ёлғонлар, адолатсизлик ва тилёғламалик курсисида ўтириш» ва амалдаги режим «коррупция ва ёлғонлари»нинг иштирокчиси бўлишни хоҳламайди.

«Менга таэквондо, хавфсизлик ва бахтли ҳаётдан бошқа ҳеч нарса керак эмас», – деган Ализода.

Кимё эронликларга йўллаган Instagram'даги мурожаатига Рио Олимпиадаси вақтида тушган, оқ-қора рангдаги суратини жойлаган.

У Европага кўчиб кетаётганини маълум қилиб, бундай қарорга келиш «Олимпиада олтин медалини қўлга киритишдан-да қийин»лигини айтган.

«Қаерда бўлсам ҳам, Эрон фарзанди бўлиб қолавераман», – дея қўшимча қилган у.

Маълумот учун, Олимпиада совриндорининг Эрондан бош олиб кетиши шанба куни Теҳронда бошланган намойишлар фонида рўй бермоқда.

8 январь куни бортида 176 киши бўлган Украина самолётининг хатолик туфайли уриб туширилиши ва Эрон ҳукумати буни уч кун ўтиб тан олгани ортидан мамлакат пойтахтида норозилик акциялари бошланиб кетди. Баъзилар Эрон олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоминаийдан истеъфо ҳам талаб қилмоқда.

Америка Миллий жамоатчилик радиосининг қўшимча қилишича, Кимё Ализода – сўнгги ойларда Эронни тарк этган ягона таниқли спортчи эмас. 2019 йил сентябрида дзюдо бўйича жаҳон чемпиони Саид Муллажаи Германияга кўчиб кетган, ОАВда эронлик расмийлар ундан Исроил вакилига тўқнаш келиб қолмаслик учун баҳсда ютқазишни талаб қилгани ҳақида гап-сўзлар тарқалган эди.

Декабрь ойида эса Эроннинг биринчи рақамли шахматчиси Алиризо Фирузжа бундан буён Эрон номидан дона сурмаслиги эълон қилди.

Ўтган йили, шунингдек, таниқли футбол ҳаками Алиризо Фағони Австралияга кўчиб кетган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз