Узбек O'zbek
«Навбаҳор» 6та легионерга жавоб берди
Душанба, 13 Январ
5502

Наманганнинг «Навбаҳор» клуби жамоа йиғинида қатнашаётган 6та легионерга жавоб берди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, Яйпаннинг «Турон» жамоасига қарши ўтган ўртоқлик ўйинидан сўнг (1:2) жамоа бош мураббийи Андрей Канчельскис бир қатор легионерларга жавоб беришга қарор қилди.

Натижада легионерлардан камерунлик Мбасси Эммануэль Риккардо, россиялик Алексей Курилов, Станислав Ефимов ва Буньямудин Мустафоев, нидерландиялик Нельсон Грегори ҳамда украиналик Дмитрий Скоблов, шунингдек, айрим маҳаллий футболчиларга жавоб берилди.

Шу тариқа «лочинлар» ихтиёрида кўрикдан ўтаётган 3 нафар хорижлик ўйинчи – хорватиялик Вилим Посинкович, россиялик Артём Шербак ва озарбайжонлик Фуат Байрамов қолишди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз